Жамият

Тажриба алмашиш мақсадида


27.02.2018   371

Ўзаро ҳамкорлик меморандумига асосан, Ўш давлат университетининг халқаро муносабатлар факультетининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари дўстона ҳамкорликтажриба алмашиш мақсадида Андижон давлат университетигаташриф буюришди.

Меҳмонларни университет фойесида эгниларида миллий ва қирғиз миллий либосларини кийган дуторчи қизлар кутиб олишди.

Меҳмонлар «Мерос» жамоат фонди, «Ёшлар иттифоқи хонаси» ва ўқув жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

- Андижонга биринчи ташрифим – дейди қирғизистонлик талаба Зуҳра Тоиржонова. – Сизларнинг меҳмондўстлигингиз таҳсинга лойиқ. Университет ҳаёти билан танишиш жараёнида кўплаб маълумотларга эга бўлдим. Таълим муасасасининг озодалиги ҳам диққатга сазовор.

- Ташрифимиздан асосий мақсадимиз, икки олий юртлари ўртадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, – дейди Ўш давлат университетининг халқаро алоқалар факультети декани Эрлан Камолов. – Профессор ўқитувчиларимизнинг тажрибасини янада ошириш мақсадида университетларда маърузалар олиб боришни режалаштиряпмиз. Ўйлайманки, бу бизга янада кўпроқ самара беради.

У. АБДУЛЛАЕВА

А. Тошматов олган суратлар.