Ташриф: ЎЗБЕКИСТОН - ҚИРҒИЗИСТОН

26.01.2023 602
Ташриф доирасида Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров билан икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Давлат раҳбарлари тор ва кенгайтирилган таркибда Қирғизистон-Ўзбекистон стратегик шериклигининг кенг кўламли масалаларини, шунингдек, дўстлик, қардошлик ва яхши қўшничилик руҳидаги муносабатларни янада ривожлантириш режаларини муҳокама қиладилар.
Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи арафасида Қирғизистон-Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтади. Шунингдек, бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
НУРЖАҲОН