Бугуннинг гапи

ТАШАББУСНИНГ НАВБАТДАГИ МАНЗИЛИ ОЛТИНКЎЛГА КЎЧДИ


14.06.2019   284

ОЛТИНКЎЛ (Auz.uz). Андижон туманидан старт берилган “Бешта муҳим ташаббус билан келажак сари” шиори остидаги ёшлар фестивалининг навбатдаги манзили Олтинкўл тумани бўлди, дея хабар бермоқда Аuz.uz мухбирлари.

Тарғибот гуруҳи аъзолари туман ҳокимлиги биноси майдонида беш юздан ортиқ истеъдод эгалари, спортчилар томонидан карнай-сурнайлар садоси остида кутиб олинди. Бу ерда мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари, мактаб ўқувчилари, болалар-ўсмирлар спорт мактаби шуғулланувчилари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Шундан сўнг туман марказий маданият марказида мусиқий кеча ўтказилди Унда сўзга чиққан туман ҳокимининг ўринбосари Фаҳриддин Парпиев Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш бўйича илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг аҳамияти ҳақида фикрларини билдириб, туман ёшлари эришган ютуқларни тилга олиб ўтди.

Тадбир давомида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илҳом Жўраев, “Дўстлик” медали соҳибаси Санобар Раҳмоновалар ижро этган она-Ватанни тараннум этувчи қўшиқлар даврага ўзгача файз бағишлади. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ҳажвчи ёзувчи Восит Аҳмад ўзининг ичак узди ҳангомаларидан ўқиб берди. Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Рушана Рустамова, V Осиё ёпиқ иншоотлари ўйинлари ғолиби Хусниддин Рўзиев, Ёшлар иттифоқи томонидан имтиёз асосида олий таълим муассасасига ўқишга кирган Озодбек Каримов ва бошқалар ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар. “Бобур издошлари” тўгараги аъзолари Мавлуда Аъзимова, Ҳолида Ҳасановалар эса ўз ижод намуналаридан ўқидилар.

Айни паллада мусиқий кеча савол-жавоблар тарзида кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Фестиваль доирасидаги тадбирлар қизғин тус оляпти. Auz.uzда уларни онлайн тарзда кузатиб боринг.