Жамият

"ТАШАББУС-2019" ЯНГИ FОЯЛАР ВА ИЗЛАНИШЛАР САМАРАСИ


11.06.2019   1522

Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун "Ташаббус-2019" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилида мазкур тадбир ўзига хос халқ сайлига айланди. Туман ва шаҳар босқичларида бешта йўналиш бўйича энг яхши дея эътироф этилган ҳунарманд, фермер ва тадбиркорлар янги ғоялар ва ўзгаришларни намойиш этдилар.


Кичик бизнес бозор конюктурасига тез мослашади.Иқтисодиётимизни юксалтириш ва янги иш ўринлари яратишда мазкур йўналиш муҳим ўрин тутади.Қолаверса, халқимиз фаровонлигини оширишда катта аҳамият касб этмоқда. Тизимда яратилган қулайликлар натижасида кейинги йилларда уларнинг сафи кенгайиб боряпти.

Улуғнор туманидаги"Ulu`gnor runo" масъулияти чекланган жамияти 2018 йилда ташкил топган. Қўй жунини қайта ишлаш ватайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўзда тутилган бу лойиҳа эътибордан четда турган йўналишга қаратилди. Дастлабки босқичда аҳолидан йиғиб олинган жунни ювиб, қадоқланган ҳолда экспорт қилиш ўзлаштирилди.

Ишни кластер усулида ташкил этишни режалаштирганмиз, дейди корхона раҳбари Улуғбек Абдурайимов. Йил охирига қадар бўяш цехи ишга тушади. Испаниядан меринос зотли қўйлар олиб келиш устида изланяпмиз. Бу билан сифатли хом ашё ўзимизда тайёрланади.

"Андижон бренди"ни яратиш тадбиркорларнинг бош мақсади. Келгуси йилдан жун тайёр маҳсулот ҳолида буюртмачиларга етказилади. Лойиҳа тўлиқ ишга тушгач, 500 та иш ўрни яратилади.

Қўрғонтепалик тадбиркор Наргиза Қорабоева ҳам жун маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ўзига хос мактаб яратган. Айни кунларда 10 нафар ёш "Устоз-шогирд" йўналишида бу касб сирларини ўрганмоқда. Улар тиккан рўмол, пайпоқ ва бошқа буюмлар ички бозорда доим харидоргир.

20 йилдан буён шу иш билан шуғулланаман, дейди Н. Қорабоева. Кейинги йилларда фаолиятимиз янада жонланди. Бундай самарадорликка Президентимизнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаётгани,бизнес юритиш учун қулай шароитлар яратилаётгани, катта имтиёзларберилаётгани туфайли эришмоқдамиз.

Бугунги кундакичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари билан бир қаторда фермерларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун кенг имкониятлар яратилган. Айниқса, кўп тармоқли фермер хўжаликлари юқори ҳосилдорликка эришиш баробарида иқтисодий жиҳатдан юксалишга эришмоқда.

Қўрғонтепа туманидаги "Inter agro star" кўп тармоқли чорвачилик-наслчилик хўжалиги 2006 йилда ташкил топган.Пахта, ғалладан ташқари полиз ва сабзавот маҳсулотлари етиштирилмоқда. Йилнинг ўтган даврида 70 минг АҚШ долларилик гилос ва 65 тоннасаримсоқпиёз Хитой ҳамда Россия давлатларига сотилди.

Экспорт географиясининг кенгайиши ҳисобига даромад ошиб, янгилойиҳаларга асос солиняпти. Чорвачилик ривожлантирилиб, 450 бош қорамол ва 5 минг 600 бош зотли қўй боқилмоқда. Гўшт ва сут маҳсулотлари даромад келтиришни бошлади.

Ҳунармандларнинг ранг-баранг стендлари ҳам кўрик-танловда алоҳида эътироф этилди. Яратилган ноёб буюмларни кўриб, уларнинг бадиий фантазияси ва маҳоратига қойил қоласиз. Биргина марҳаматлик ҳунармандларнинг Шарқ миниатюраси асарлари, ёғочдан ясалган буюмлари, заргарлик безаклари ва бошқа кўплаб турли маҳсулотларини чинакам санъат асари, деб аташ мумкин.

Балиқчилик дўппидўз ЗулхуморҚурбонова бешинчи авлод вакили. Сулола бу йил юз ёшга тўлди.

Эркаклар дўпписи билан чекланмай қизларимиз учуноқпар ва зар дўппилар ҳам тайёрлаймиз, дейди Зулхумор. Сифатга эътибор қаратиш билан мижозлар ишончини қозоняпмиз. Тўла буюртма билан ишлаймиз.

"Ташаббус-2019" кўрик-танлови ғолибларининг номлари эълон қилинди. Улар бешта асосий йўналишда тақдирландилар.

«Саноат соҳасидаги йилнинг энг яхши тадбиркори» сифатида «Илҳомжон Иномжон текстиль» МЧЖ раҳбари Достонбек Умаралиев, «Хизмат кўрсатиш соҳасидаги йилнинг энг яхши тадбиркори» деб «Қобил али люкс» МЧЖ раҳбари Камолахон Муҳаммедова, «Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори» деб «Сибус» МЧЖ раҳбари Хосиятхон Зияева , «Йилининг энг яхши фермери» деб «Интер агро стар» фермер хўжалиги раҳбари Носиржон Мадраҳимов, «Йилининг энг яхши ҳунарманди» деб Ёқитой Ўринбоева (Асака тумани) эътироф этилдилар.

Кўрик-танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими вилоятимиз санъат усталарининг концерти билан якунланди.