Жамият

ТАРҒИБОТГА ЭЪТИБОР


25.11.2018   316

Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказидаЎзбекистон Республикаси Президентининг "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилишбўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги қарори ижросига бағишлангансеминар бўлиб ўтди.

Вилоятимизда ахборот-кутубхона марказларининг фаолиятини янада такомиллаштириш, замон талабларига мослаштириш, китоб тарғиботи ва савдосига доир муаммоларни бартараф этиш семинарнинг бош мавзуси бўлди.

Матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғиАбдуғулом Султонов, вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Гулнора Исмоиловалар соҳага доир янгиликлар, долзарб масалаларда сўз юритдилар.Иштирокчилар ўз йўналишлари бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бердилар.

Йиғилиш якунида Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятинингбошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди гранти асосида "Холис" газетаси таҳририяти томонидан ўтказилган танловда фаол иштирок этган ижодкорларга совғалар топширилди.

Э. АБДУЛБОҚИЕВ.