Ўзбекистон

«Тарғибот поезди» Андижонда


17.08.2017   5928

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Фарғона водийсига йўл олган «Тарғибот поезди» Андижон вилоятига етиб келди.

Унда жамоатчилик, илм-фан, маданият ва санъат вакиллари, шоир ва ёзувчилардан иборат 130 дан зиёд тадбир иштирокчилари кутиб олинди.

«Фидойингиз бўлгаймиз сени, Ўзбекистон» шиори остидаги тадбирлар доирасида уюшмаган ёшлар билан очиқ мулоқотлар, мунозара ва мушоиралар, хайрия акциялари ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Рустамжон Эшонов.

Муаллиф олган суратлар.