Жамият

ТАНЗИЛА НОРБОЕВА ВАЪДАСИНИНГ УСТИДАН ЧИҚДИ


25.08.2019   74

Хоразмнинг Хозарасп туманида яшайдиган Холмирзаева Нодира 20 йилдан бери уйсиз эди. Ёлғиз боши билан 2 нафар фарзандини тарбиялаётган аёл «Xabar.uz» сайтига мурожаат қилгач, дастлаб Хотин қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхоновага ушбу аёлга ёрдам беришларини сўраб очиқ хат, сўнгра сенат раиси Танзила Норбоевага маслаҳат хати билан чиқилди.

Ўша хатдан сўнг Танзила Норбоева «Xabar.uz» сайти мухбирига қўнғироқ қилиб, аёлнинг уйсизлиги масаласини шахсан ўзи назоратга олишини билдирган эди. Қолаверса, сенат раиси Нодира Холмирзаева билан боғланиб, аёлнинг соғлиғи тикланишига ҳам кўмак беришини таъкидлаганди. Шу вақт оралиғида у бу ваъдасини ҳам бажарган.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Нодира Холмирзаевадан яна бир қувончли хабар келди. Унга имтиёзли равишда уй олиши учун 90 млн. сўм пул ажратилибди. Айни пайтда кўп қаватли уйларнинг 3-қаватидан 2 хонали уй 90 млн. сўмга баҳоланган. Ҳозирда расмийлаштириш ишлари бошлаб юборилган.

Муштипар аёлнинг 20 йиллик орзуси ушалганидан боши осмонда. У ўз хатида сенат раиси Т.Норбоевага ҳам алоҳида миннатдорлик билдирди.

Манба: xabar.uz