«102» хабарлари

ТАН ЖАРОХАТИ ОЛГАН ЙЎЛОВЧИ ШИФОХОНАГА ЁТҚИЗИЛДИ


28.05.2019   1463

Шаҳрихон тумани Шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими навбатчи-шифокори телефон орқали хабар қилиб, шу йилнинг 24 май куни 05.00 ларда, Шаҳрихон шаҳар Ўзбекистон МФЙ ҳудудида, Бобочек МФЙ Қизил араб кўчасида яшовчи, фуқаро Хўжаназаровўзининг «Damas» русумли, автомашинасини бошқариб бораётиб, йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда, туманнинг Қўрғонча МФЙда яшовчи, фуқаро Отажонов уриб юборганлиги натижасида Отажонов тан жарохати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур холат юзасидан туман ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмокда.

Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати.