Андижон 24

«ТАЛЛИМАРЖОН» ИЭСДАГИ АВАРИЯ САБАБ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДА УЗИЛИШЛАР КУЗАТИЛМОҚДА


16.01.2020   1561

Айни пайтда «Талимаржон иссиқлик электр станцияси»(ИЭС)нинг электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган қурилмасида носозлик туфайли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизматига таяниб, ЎзА хабар берди.

Таъмирлаш ишлари сабаб Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар кузатилмоқда.

Иссиқлик таъминотидаги носозлик бартараф этилгач, жойларда электр энергияси билан таъминлаш яхшиланади.

Энергетика вазирлиги келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.

Манба: Daryo.uz