Андижон 24

ТАЛАБАЛАР УЧУН ЎҚИШ 4 СЕНТЯБРДАН БОШЛАНАДИ


25.08.2019   1859

Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Президент фармонига мувофиқ 31 августдан 3 сентябргача дам олиш кунлари этиб белгиланган, шунингдек, Ўзбекистон мустақиллиги байрами ҳам нишонланади.

Шу муносабат билан вазирлик олий таълим муассасалари жамоаларига муносиб дам олиш шароитларини яратиш мақсадида шундай қарорга келган.

Манба: xabar.uz