Бугуннинг гапи

ТАКЛИФИНГИЗ ИНОБАТГА ОЛИНАДИ


06.11.2019   83

Андижон давлат тиббиёт институтида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва БМТ вакилларининг вилоятимиз ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ўзбекистонга 2020-2025 йиллар давомида қандай йўналишларда ёрдам бериши мумкин, деган савол ўртага қўйилди. Мазкур ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маслаҳатчиси Анваржон Мелибоев олиб борилаётган ишлар хусусида гапириб ўтди. Ёшларнинг фикр-мулоҳазаларига эътибор қаратилди.

Иштирокчилар томонидан тиббиёт соҳасида ишловчилар учун лицензия олиш тартибини жорий этиш, соҳа ходимларининг иш ҳақларини ошириш, йўлларда тирбандликни олидини олиш чораларини кўриш юзасидан таклифлар берилди. Барчаси инобатга олинди.

Бу каби мулоқотлари бошқа олий ўқув юртларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Жаҳонгир СОДИҚЖОНОВ.

Рустамжон ЭШОНОВ.