Хорижда

ТАҚИҚЛАНГАН ИСМЛАР


26.01.2019   1732

Кўпчилик давлатларда ота-оналарга ўз болаларига хоҳлаган исм қўйиш ҳуқуқи берилган. Баъзи давлатларда эса бу борада кескин чекловлар ўрнатилган, деб хабар беради TravelAsk...

Уларнинг айримлари ноқоқуний ҳисоблангани, айримлари ҳақоратомуз, эслаб қолишга қийин бўлганлиги, шунчаки рухсат берилмаганлиги ва бошқа сабабларга кўра ман этилган.

Янги Зеландияда «Қиролича», «Герцог», «Малика» ва бошқа шу каби исмларни қўйиш тақиқланган.

Калифорния (АҚШ)да болага Хосе деб исм қўйилса уни анъанавий (José) урғусиз ёзишга тўғри келади. Бу ерда ҳарф устига ёки остида ҳеч қандай диактрик белги қўйиш мумкин эмас.

Исландияда Клеопатра (Cleopatra) исмини қўйиш мумкин эмас, чунки исландлар алифбосида «C» ҳарфи йўқ.

Германияда болага Лорд исмини қўйиш мумкин эмас. Чунки баъзи чет тилларда у «Парвардигор» деб таржима қилиниб, худонинг исмларидан бирини англатади. Шунингдек, Люцифер исмини қўйишга ҳам изн берилмаган.

Хитойда исломий, белгили ва лотин ҳарфларидаги исмлар қўйиш ман қилинган.