Андижон 24

Таҳлил, таклиф: ТАНГ АҲВОЛНИНГ ЧОРАСИ БОРМИ?


28.05.2019   2196

Ахборот, янгиликларга бўлган эҳтиёжимизнимаълум даражада қондиришга хизмат қилаётганшаҳар, туман газеталари керакми? Вақтли нашрларни айни пайтдаги аҳволдан қандай тарзда олиб чиқиш мумкин?

Вилоят ҳокими ўринбосари Ўткирбек Шукуров шаҳар, туман, вилоят газеталари муҳарирлари, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликвакиллари, фаоллар иштирокида Олтинкўл туманида ўтган йиғилишда ана шундай саволларни кун тартибига қўйди.

– Обуна ташкил қилишда ибрат бўлган «Олтинкўл» газетаси ҳозир иқтисодий ночор бўлиб қолди, – деди вилоят ахборот ваоммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Абдуғулом Султонов. – Айни чоғда газетанинг саноқли сонларигина обуначиларга етиб борди.

– Муаммони ечишга янгича ёндашиш керак, – деди Избоскан тумани «Пахтакор» газетасининг муҳаррири Абдулғани Даминов. – Газетхонлар эътиборига тушадиган мақолалар учун изчил изланиш лозим.

–Муассислар ҳам газетанинг сифатига, иқтисодий ҳолатига қараб турмасликлари зарур, – деди Шаҳрихон тумани «Шаҳрихон» газетаси муҳаррири Маъруфжон Ғозиев.

Фикр-мулоҳазалар, таклифлар кўп. Газеталар шаҳар ва туман ҳокимликларини халқ билан боғлайди. Кўпчиликни янгиликлар, ўзгаришлар билан таништиради. Камчиликларни рўйи рост кўрсатади. Демак, уларнинг ўрни бор.

Ижодий жамоалар ҳаракати, муассислар мадади, қўллаб-қувватлаши муаммолар ечимини топишдаасқотади.

– «Олтинкўл» газетасининг мунтазам чиқиши чораларини кўрамиз, – деди туман ҳокими Назиржон Ўринбоев.

Сидқидилдан куюнчаклик билан айтилган фикрлар ва таклифлар умид уйғотади. Қаловини топса, қор ёнади, дейдилар-ку.

Аҳмадилло Солиев.