Жамият

ТАИЛАНДГА ДУККАКЛИ ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ ЭКСПОРТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ


15.11.2020   2252

Ўзбекистоннинг етакчи мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи – «Global Export» компанияси Таиландга дуккакли экинларни етказиб бериш бўйича 2020 йил охирига қадар 1 миллион доллар миқдорида шартнома тузди.

Жорий йил ноябрь ойининг биринчи ярмида 260 минг доллар миқдорида ана шундай маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Йилнинг охирига қадар шартноманинг тўла ҳажмда бажарилиши кутиляпти. Томонлар 2021 йилги ҳосилдан 1 000 тоннагача маҳсулот етказиб бериш бўйича янги битимни имзолашга тайёрлигини билдирди, деб хабар беради «Дунё» АА.

Таиланд бизнеси вакилларининг фикрига кўра, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифати, ажойиб таъми, қадоқлаш ўлчамлари ва стандартларига мувофиқлиги келгуси йилларда Таиланд бозорига экспорт хилма-хиллигини кенгайтириш учун яхши имкониятга эга.

Манба: yuz.uz