Андижон 24

Тафаккур энг яхши ибодатдир


24.03.2018   1355

Аллoҳ инсoниятни барча oламнинг гултoжи, бoрлиқнинг гавҳари қилиб яратган. Инсoн бoшқа махлуқoтлардан ақл-идрoк, тафаккур, билим, oнг каби хислатлари билан фарқланади.

Вилоятимизнинг Олтинкўл туманидаги таълим муассасаларида ёшлар билан “Тафаккур энг яхши ибодатдир” мавзусида маънавий-маърифий учрашувлар ўтказилмоқда. Тадбирларда имом-хатиблар ёшларга чуқур илм эгаллаш, мустақил тафаккур ва эркин фикрлай олиш борасидаги маърузалари билан иштирок этмоқдалар. Зеро, ёш авлод онгига ватанпарварлик, миллийлик, халққа садоқат руҳидаги мафкураларни сингдириш муҳим вазифалардан ҳисобланади.

Олтинкўл иқтисодиёт коллежида бўлиб ўтган учрашувда ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Учрашувда қатнашган 200 дан зиёд талабалар маънавий сабоқ олиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Муҳаммадюсуф Тўрақулов,

Олтинкўл туман бош имом-хатиби.