Андижон 24

ТАДБИРКОРЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШДА БИЗНЕС-ОМБУДСМАННИНГ ИШТИРОКИ


11.12.2019   771

Бугунги кунда ҳудудларда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, соҳадаги мавжуд тизимли ва юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича республика даражасида кенг эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар тарафлама
қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни жойида бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсманнинг Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлари иштирокида вилоят ишчи гуруҳи фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилган ишлар давомида вилоятда жами рўйхатга олинган 27 минг 890 та хўжалик юритувчи субъектлар мавжуд бўлиб, янги субъектларни ташкил этиш бўйича ўтган 10 ой давомида 5 минг 248 та, шундан август - октябрь ойларида жами 1 минг 646 та юридик шахслар ташкил этилди.

Бугунги кунда 11 минг 814 та юридик шахслар ўз фаолиятини тўхтатган. Сабалари ўрганилганда булардан 2 минг 677 таси вилоятдаги 8 та деҳқон бозорларида ҳамда йўлларда реконструкция ишлари олиб борилаётганлиги, 1 минг 98 таси мавсумий тусдаги товарлар ишлаб чиқарувчилар бўлганлиги, 2 минг 176 тасининг фаолияти давомида банкротлик ҳолатига келиб қолганлиги, 1 минг 502 тасининг раҳбарларига жиноят иши очилганлиги, 4 минг 433 таси ихтиёрий равишда фаолиятини тўхтатганлар. Энг асосий сабаблари, узоқ йиллардан буён фаолият кўрсатмасдан, солиқ қарздорлиги борлиги учун давлат ресстридан чиқаришни имконияти бўлмаган.

Ушбу фаолият кўрсатмаётган корхоналар билан олиб борилган тушунтириш ишлар натижасида жорий йилда жами 1 минг 711 та субъектлар фаолияти қайта тикланди.

Ишчи гуруҳ томонидан июль - октябрь ойларида жами 1 минг 14 та субъектлар фаолияти тикланишидаги муаммолари ҳал қилинди.

Одилбек ҚОБИЛОВ.