Иқтисодиёт

ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ЯНГИ МАРКАЗЛАР


31.10.2018   221

Бугунги кунда "Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёлларассоциациясивилоят бўлинмаси томонидан қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Тадбиркор опа-сингилларимиз сафи кенгаймоқда.1995 йилда ташкил этилган ташкилотнинг эндиликда 789 нафар аъзоси бор.

Бўлинма томонидан ташкил этилган "Ҳаёт давомида таълим олиш, ижтимоий микрокорхоналарнинг ривожланиши – аҳоли қатламлари учун барқарор турмуш тарзининг гарови" мавзусидаги давра суҳбатидаОлий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси раиси А. Саидов, фонд директори О. Ҳусанов ва Буюк Британия вакили Риз Кетлииништирок этдилар (суратда).

– Хотин-қизларимизни тадбиркорликка йўналтириш билан кўплаб янги иш ўринлари яратилиб, уларнингбандлиги таъминланади, – дейди "Тадбиркор аёл" уюшмаси вилоят бўлинмаси бошқаруви раиси С. Муҳитдинова. – Шунингдек, маҳаллий ривожланиш ҳамда аҳоли ўқув марказларининг очилиши иқтисодий билим ва тажрибага, етарлича кўникмага эга бўлмаганлар учун маҳорат сабоқларини бериши шубҳасиз.

Тадбир қатнашчилари қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, қандолат маҳсулотлари, либослар, зардўзлик, ҳунармандлик ва заргарлик буюмлари кўргазмаси, бизнес юритиш, молиявий-ҳуқуқий саводхонлик йўналишлари бўйича ташкил этилган гуруҳлар фаолияти билан танишдилар.

Нилуфар ЙЎЛДОШЕВА,

Азаматжон Тошматов олган сурат.