Андижон 24

ТАДБИРКОРЛАР УЧУН БЮДЖЕТГА ТЎЛАНАДИГАН СОЛИҚ МИҚДОРИ КЕСКИН КАМАЙТИРИЛДИ


24.03.2020   2342

Тадбиркорлар учун бюджетга тўланадиган солиқ ва ажратмалар миқдори кескин камайтирилди, баъзи йиғимларни ҳисоблаш ва тўлаш маълум муддатга тўхтатилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура.

Унга кўра, ўжалик юритувчи субъектлар учун белгиланган бир қатор солиқлар бўйича пенялар ҳисоблаш тўхтатилиб, солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари кўрилмайдиган бўлди.

2021 йилнинг 1 январига қадар тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини солиқ аудитидан ўтказиш ҳам тўхтатиб қўйилди.

Жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиғи тўлаш муддати узайтирилди, уларнинг хайрия ташкилотларидан оладиган даромадлари солиқдан озод қилинди.

Короновирус сабабли карантинга жойлаштирилган ота-оналар, шунингдек уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга нафақа тўлаш белгиланди. Бундай шахслар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқиланди.

Манба: UzA.uz