ЖАМИЯТ

ТАДБИРКОРЛАР МАНФААТИ ДОИМИЙ ҲИМОЯДА


29.11.2019   1358

Избоскан туман ҳокимлигида "Тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш, уларнинг қонуний манфаатларини самарали ҳимоясини таъминлаш тўғрисида"ги ҳамкорлик қўшма келишувига асосан тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказилди.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони, Андижон вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, Давлат хизматлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармалари томонидан ташкил этилган қабулда элликдан ортиқ тадбиркорлар иштирок этди.

Қабул давомида тадбиркорлар томонидан тижорат банкларидан кредит олиш, қурилишга рухсат бериш ва бошқа масалаларда мурожаатлар қабул қилинди. Шунингдек, ҳуқуқий маслахатлар берилиб, тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланди. Масъул ташкилот раҳбарларига мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича қатъий топшириқ ва кўрсатмалар берилиб ижроси назоратга олинди.

Шу билан бирга уларнинг фаолияти билан яқиндан танишиш, меҳнат шароитларини ўрганиш мақсадида мутасаддилар иштирокида жойларга чиқилди.

Ўрганишлар жараёнида эса айнан тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар, уларга берилган енгилликлар, янги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича ҳам тарғибот ишлари олиб борилди.

Қабул давомида тадбиркорлар ва ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Лутфиёр Абдураҳимов,

Давлат хизматлари агентлиги

Андижон вилояти бошқармаси бўлим мудири.

TelegramInstagramFacebookYoutube