Андижон 24

Тадбиркорлар куни:ТИЗИМДАГИ МУАММОЛАР ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА


16.09.2019   1010

Амалдаги “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга бўлган эътибор янада ошди. Ташаббускорларни ҳам молиявий, ҳам ҳуқуқий ҳимоялаш ҳисобига улар томонидан қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу айни вақтда ишлаб чиқаришни ривожлантиришда хусусий секторнинг иштирокини янада ошириш, иқтисодиётимизни юксалтириш ва энг муҳими аҳоли бандлигинии таъминлашга хизмат қилмоқда.

Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан ташкил этилаётган тадбиркорлар куни доирасида тизимдаги қатор муаммолар ўз ечимини топаётгани бунинг бир ифодасидир. Йил бошида вилоят раҳбари ҳар чоршанба куни соҳа вакиллари билан учрашув ўтказган бўлса. эндиликда ҳафтанинг дастлабки уч кунини улар билан ўтказмоқда. Аввалги тадбирда 77 та мурожаат келиб тушганди. Андижон туманидаги “Андижон фарм” эркин иқтисодий зонасида ўтказилган навбатдаги учрашувда мурожаатлар сониянада кўпайди. Уларнинг аксарияти ер масаласи ва банк муассасалари томонидан бериладиганмолиявий кўмак билан боғлиқ.

Булоқбоши туманидаги “Умид текстилъ” масъулияти чекланган жамиятида беш йилдирки сифатли трикотаж буюмлари ишлаб чиқарилмоқда. Жамоа ички бозорда ўз маҳсулотлари билан ўрнини топган, буюртмачилар сафи кенгайиб боряпти. Бироқ жой муаммоси уларни қийнаётганди.

МЧЖ раҳбари Илёсбек Ортиқовнинг айни шу масаладаги мурожаати ечимини топди. Тумандаги “Баркамол авлод” болалар ижодиёт марказига қарашлифойдаланилмаётган бино корхона ихтиёрига берилди. Тез кунда қўшимча янги дастгоҳлар ўрнатилиб, ишловчилар сони 100 нафарга етказилади.

-1 миллион АҚШ долларилик лойиҳа асосида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ташаббуси билан чиқдик,-дейди мархаматлик тадбиркор Муҳаммадсодиқ Сулаймонов .-Ўз маблағимиз ҳисобига қурилиш ишларини амалга оширдик. Бироқ хужжатлаштиришга келганда қийналаётган эдик. Лойиҳамиз мақулланиб, вилоят ҳокими бугуннинг ўзида қарор чиқариб берди. Эътиборга жавобан 80 нафар ёшларни иш билан таъминлаб, ишлаб чиқаришни ривожлантирамиз.

Юқоридаги каби мисолларни кўп келтириш мумкин. Муҳими, соҳадаги муаммолар ечимини топмоқда. Бу айни вақтда тадбиркорларга қанот бўляпти.

Акбаржон НАЗАРОВ.