ЖАМИЯТ

Тадбиркорлар куни: БЎШ ТУРГАН БИНОЛАРДА ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР АМАЛГА ОШИРИЛАДИ


27.01.2019   1355

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокида тадбиркорлар куни ўтказилди. Тадбир кичик саноат зоналари ва фаолият юритмаётган ишлаб чиқариш объектлари негизида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш механизмлари ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланди. Унда тадбиркорлар, прокуратура, адлия,солиқ идораси ва тижорат банкларининг раҳбарлари қатнашдилар.

Иштирокчилар дастлаб тадбиркорлар томонидан таклиф этилаётган янги лойиҳалар билан танишдилар. Уларнинг ҳар бири аниқ мақсадга қаратилгани эътиборли. Кўпчиликда қизиқиш уйғотганмасъулияти чекланган жамият шаклидаги “Osiyo ulovi” Ўзбекистон-Қирғизистон қўшма корхонаси томонидан таклиф этилган логистика маркази туризмни ривожлантириш йўлида бир қадам бўлади. Тадбиркор Хожимурод Абдумўминовнинг таъкидлашича, мажмуа бир вақтнинг ўзида 250 та узоқ йўналишдаги юк ташувчи машиналарга хизмат қилади. Автотураргоҳ, устахона, юк омбори, маиший хизмат кўрсатиш ва дам олиш хоналари ташкил этилади. 3 минг тонна сиғимли музлаткич, банк ва бошқа молиявий муассасаларнинг шоҳобчалари ҳам ташкил этилади. Халқ тили билан айтгандаБуюк ипак йўли ёқасида карвонсарой тикланади.


“Strong tip global” хусусий корхонаси томонидан қурилиши режалаштирилаётган гипс, гипсокардон ва газаблок ишлаб чиқариш цехи йил охирига қадар ишга туширилиши режалаштирилган. 12 миллиард сўмлик лойиҳанинг амалга ошириш ҳисобига 60 та иш ўрни яратилади. Асака тумани, Янги сор МФЙда жойлашган “Bahodir кom” МЧЖнинг таклифида саноатда кенг фойдаланиладиган пайвандлаш симини маҳаллийлаштириш кўзда тутилган бўлиб,йилига 6000 тонна маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган. Унинг амалга ошиши импорт ўрнини босиш баробарида экспортга ҳам имкон яратади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 февралдаги “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида илгари хусусийлаштирилган, қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хўжалик фаолиятига тезкорлик билан жалб этиш механизмижорий этилмоқда. Мисол учун Андижон шаҳридаги собиқ “Андижонмаш” АЖга қарашли 24 гектар ер майдони самарали фойдаланилмаётгани учун заҳирага олинганди. Ана шу жойда16 та лойиҳа йўлга қўйилди. Ҳозирда 14 таси ўз фаолиятини бошлади. Асосийси, аҳоли учун иш ўринлари яратилди.

Вилоят раҳбари ҳали мақсадли фойдаланилмаётган жойлармавжудлигига тўхталди. Айни шу масалада ташкил этилганишчи гуруҳи томониданАсака тумани Ахтачи саноат ҳудудидаги 28 гектар ер майдонини эгаллаган 14 та хўжалик юритувчи субъект ўрганилганда, уларнинг аксарияти тўла қувват билан фаолият юритмаётгани, эгаллаб турган бинолари нураб бораётгани аниқланди. “Андижон баққолчилик”, “Дўст шериклари” ва “Аббос мерос текстилъ” каби корхоналар бунга мисол. Уларнинг бир қисмига тезкор иш ташкил этиш топширилди, айримларининг фаолияти қониқарсиз баҳоланиб, ер майдонларини заҳирага олиш юзасидан огоҳлантирилди.

Тадбирнинг иккинчи қисми шаҳар ва туманлардан келган тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганишга бағишланди. Яратилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истагидаги ташаббускорларнинг муаммолари эшитилди. Уларнинг аксарияти ечимини топди.

- Паррандачилик билан шуғулланаман.-дейди Жалақудуқ туманидаги “Хадича барака савдо” МЧЖ раиси Абдумалик Аҳмедов.- Бироқ жой муаммоси бизни қийнаяпти. Бир йилдирки, фаолиятимиз тўҳтаб қолди. Туман ҳокимлигига керакли хужжатларни тақдим этганман. Шу масалада вилоят ҳокимига мурожаат қилгандим, ер билан таъминлашлигини билдирди. Ўз жойимизга эга бўлсак, бунга жавобан 10 та иш ўрни яратамиз.

Асака туманидаги“Ишонч тех савдо”хусусий корхонаси раҳбари Азизбек Каримов қандолат маҳсулотлари сақловчи музлаткичлар тайёрлаш бўйича мутахассис. Бу борада икки йил хорижда малака ошириб, 10 минг АҚШ долларилик дастгоҳлар ҳам олиб келди.Уни ҳам жой муаммоси қийнамоқда.

Азизбекни вилоят ҳокими қўллаб-қувватлашлигини билдирди. Асака тумани Ахтачи саноат ҳудудидан унгажой ажратиб берилади.

Бир сўз билан айтганда, кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш, янгиларини ташкил этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ўз-ўзидан хусусий секторни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рақобатбардош маҳсулотлар турини кўпайтириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, бандлик масаласини ҳал этиш баробарида аҳоли фаровонлигини юксалтиришда янги имкониятларга йўл очмоқда.

аuz.uz online гуруҳи.