Бугуннинг гапи

ТАДБИРКОРГА КЕНГ ЙЎЛ


09.03.2019   353

Сўнги йиллар давомида тадбиркорлик соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини ва тартибга солиш жараёнларини такомиллаштириш, қулай бизнес муҳитини яратиш ва халқаро майдонда мамлакатнинг ижобий нуфузини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди. НатижадаЖаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» рейтингида Ўзбекистон 190 та мамлакат орасида 146 ўриндан 76 ўринга кўтарилди.

Андижон шаҳри ҳокимлигида бўлиб ўтган семинарда юқоридагилар тилга олиниб, тадбиркорлик субъетларига яратилаётган шароитлар ҳақида сўз борди.

Андижон шаҳар адлия бўлими ташкил этган мазкур тадбирда, шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 5 февралида қабул қилинган «Жаҳон банки ва ҳалқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

«auz.uz» onlineгуруҳи.