ЖАМИЯТ

ТАДБИРКОР ТАШАББУС БИЛАН ЧИҚДИ


19.04.2020   677

Андижон туманидаги “Дилазиз ҳамкор пласт” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Азизбек Ўктамов карантин даврида Хакан қишлоғида яшовчи фуқароларга иқтисодий кўмак бериш ташаббуси билан чиқди. Тадбиркор Роввот ва Гумбаз маҳаллаларидаги 220 та хонадонни зарарли хашаротларга қарши кимёвий дорилар билан таъминлади. 30 дан ортиқэҳтиёжманд оилаларга кўчатлар етказиб берди.

-Президентимиз томонидантоморқадан самарали фойдаланиш бўйича берилган топшириқ озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш вааҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган, - дейди халқ депутатлари Андижон тумани Кенгаши депутати Зарифахон Ёқубова. - Бу бугунги карантин даврида фуқароларнинг ўз уйида қолишини ҳам кафолатлайди. Яратувчилик ҳаракатини тиббиёт ходимлари ҳам қўллаб-қувватламоқда. Мақсад - жисмоний меҳнат орқали фуқаролар саломатлигини мустаҳкамлаш.

Сабзавотчиликда тажриба мактабини яратган хаканликлар тадбиркордан хурсанд. Тез кунларда бугун томорқага экилган кўчатлар ҳосил бериб, эл дастурхонига тортиқ қилинади.

Акбаржон НАЗАРОВ.