Иқтисодиёт

Тадбиркор аёллар теримчилар қаторида


10.10.2017   1522

«Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси вилоят бўлинмаси ташаббуси билан бир гуруҳ тадбиркор аёллар Бўз тумани, М. Жалолов массивидаги «Сариқжўга толаси» фермер хўжалиги даласида ишлаётган 291-отряд теримчилари қаторида пахта теришга чиқдилар. Тушлик чоғида отряднинг илғор теримчилари бўлган 130 нафар хотин-қизга ўзларининг совғаларини топширдилар.

– Тадбиркор опа-сингилларимизнинг ҳиммати кўпчиликнинг кайфиятини кўтарди, – дейди 291-отряд бошлиғи Санжарбек Аҳмедов. – Шу куни терилган пахта 11 тоннадан ошди.

Рустамжон Эшонов.