Бугуннинг гапи

Табиий офат: УЛУҒНОРДА НИМА ГАП? (+ФОТО)(+ВИДЕО)


22.01.2021   8143

Шу йилнинг 22 январь куни Улуғнор туманининг Шаҳриобод МФЙ худудидаги2 та кўп қаватли уйларнинг том қисмлари табиий офат, яни кучли шамол натижасида тушиб кетган.

Бу эса кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳолининг ташвишига сабаб бўлди. Аҳоли орасида, ҳамда ижтимоий тармоқларда турли ҳил сабаблар кўрсатилиб хабарлар тарқалмоқда. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида воқеа жойида бўлдик.

Табиий офатдан келган носозликларни бартараф этиш учун барча куч ва имкониятлар ишга солинган. Тезкор равишдавилоят ҳокими, вилоят ИИБ бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳи воқеа жойида ҳозир бўлдилар. Мутсаддилар томонидан табиий офат натижасида зарар етган кўп қаватли уйлар ўрганилиб,тезкор равишда муаммоларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу муаммоларни бартараф этиш ишлари бир неча кунни талаб этади.

Табиий офат туфайли аҳоли ўртасида жабрланганлар йўқ.

Шу ўринда халқимиздан бир нарсани, ижтимоий тармоқлардаги турли ҳил миш-мишларга ҳамда иғволарга ишонмасликларини сўраб қоламиз. Ҳаммаси назорат остида ваҳимага ўрин йўқ.

Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат

кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.