Андижон 24

ТААССУРОТЛАРИМИЗ БИСЁР


06.05.2019   1004

дейди Хонобод шаҳар 1-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Ҳамидахон Қурбонова.

Шаҳримизкундан кунга гуллаб–яшнамоқда. Туризмни ривожлантиришйўлида олиб борилаётган кўплаб ислоҳотлар бунинг исботидир. Бўлиб ўтаётган турли тадбирлар сайёҳлар билан гавжум гўшанинг гўзаллиги яна бир бор ўзлигини намойиш этмоқда. Биз бундан жуда хурсандмиз. Хонобод шаҳри бежизга “Ўзбекистон Швейцарияси” деб ном олмаган. Табиатимизнинг бойлиги, гўзаллиги билан бошқа туманларданажралиб туради. Халқимиз меҳмондўст. “Дўппи сайли”га ташриф буюрган меҳмонлар-ҳунармандлар, санъаткорлар билан гавжум. Бугунги тадбир кўтаринки руҳда ўтмоқда.

Дўппи ўзбек миллатининг ғурури. Биз устозларбундай тадбирларни ўтказилаётганидан жуда хурсандмиз. Ота-боболаримиздан мерос бўлган ўзбек дўпписининг тарихи узоқ. Бугунги тадбирда ҳам унинг мавқеи ва қадри йўқолмаганини кўрдик. Миллийликни акс эттирувчи дўппилар кўргазмаси ва танлови бунинг яққол мисолидир. “Хонобод таровати”нинг мазмуни ҳам, моҳияти ҳам қадриятларимиз ва миллийлигимизни англашдадир.