“СУВЧИЛАР МАКТАБИ”НИНГ НАВБАТДАГИ МАШҒУЛОТЛАРИ АНДИЖОН ТУМАНИДА ЎТКАЗИЛДИ

14.07.2023 195
Жорий йилнинг 14 июль куни Андижон туманида “Сувчилар мактаби” лойиҳаси доирасида навбатдаги ўқув-семинари ўтказилди. Унда соҳага алоқадор ташкилот ва идораларнинг раҳбар ҳамда масъул ходимлари, кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Р.Қаршиев, Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Х.Хамидов ва бошқалар сўзга чиқиб, бутун дунёда кузатилаётган сув танқислиги шароитида сув тежовчи технологияларни жорий муҳим аҳамиятга эга эканлиги, қолаверса, мамлакатимизда бундай технологияларни жорий қилган фермер хўжалиги ва кластерларга давлат томонидан қатор имтиёз ва имкониятлар яратиб берилаётганлигини таъкидлади.
Ушбу лойиҳа доирасида вилоятнинг барча туманларда ана шундай тадбирлар ўтказилмоқда.