ЖАМИЯТ

СУВ ТАҚЧИЛЛИГИДА ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ ҚЎЛ КЕЛАДИ


19.08.2020   525

Сув манбалари чексиз эмаслигига бу йил яна бир бор шоҳид бўлдик. Шунинг учун оби ҳаётни энг кўп талаб қилувчи қишлоқ хўжалигига илғор усуллар, жумладан томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилишни замоннинг ўзи талаб этмоқда.

Олтинкўл туманида жорий йилда 77 гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологияси қўлланилмоқда. Жумладан, Навоий массивидаги “Порлоқ водий” фермер хўжалиги 10 гектардаги ғўза ниҳолларини янги технология асосида суғормоқда. Ушбу замонавий технологиянинг афзалликлари юзасидан фермер хўжалиги дала майдонида семинар бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган туман ҳокими Назиржон Ўринбоев ва сектор рахбарлари мазкур усулнинг самарадорлигига алоҳида тўхталдилар. Келгуси йилда бундай усусл 2 минг гектардан зиёд пахта майдонларида қўлланиши режалаштирилди. Таққосилаш учун жорий йилда туманда 5 минг 335 гектар майдонда ғўза парвариш қилинмоқда.

Туман ҳокимлиги матбуот хизмати.