ЖАМИЯТ

Сўранг, жавоб берамиз: ЧЕГАРА МАСКАНИДАН ЎТИШ ЧОҒИДА…


19.06.2019   1897

Қўшни давлатдан ўзимизга фойдаланиш учун кондиционеролиб келмоқчи эдим. Неча донагача рухсат бор?

Шохруҳбек Олимов,

Андижон шаҳри.

Бу саволга вилоят божхона бошқармаси мурожаатлар билан ишлаш гуруҳининг бошлиғи Жавоҳирбек Нажимов жавоб беради.

- Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 463-сонли қарорига асосан,Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормалари белгиланган. Унга кўра, 6 календарь ойда 1 донадан:

кондиционер, совутгич, музлатгич, кир ювиш машинаси, чанг ютгич, газ плитаси, электр плита, телевизор, микротўлқинли печь, духовкали печь, электр гўшт қиймалагич, дазмол, фен, ошхона комбайни, телефон аппарати, шу жумладан қўл телефони, компьютер техникаси, принтер ва кўп функцияли офис қурилмаси, планшет компьютер, ноутбук олиб ўтиш мумкин.

Шунингдек, 6 календарь ойда 1 тўплам ошхона идишига рухсат этилади.

Бир киши 1 календарь ойда ҳар бир номдаги товардан 2 кг (бўлинмайдиган товарлар бундан мустасно), аммо умумий оғирлиги 10 кг.дан ошмаган товарлар олиб ўтса бўлади.