АТРОФГА НАЗАР

СЎНДИРИЛГАН ОҲАКНИНГ ТУПРОҚ УЧУН АҲАМИЯТИ


14.06.2024   817

Сўндирилган оҳак тупроқнинг кислотали реакциясини камайтиради ва тупроқ таркибидаги озуқа моддаларнинг эришига ёрдам беради.

Енгил тупроқларда оҳак камроқ солинади, оғир тупроқларда эса, кўпроқ қўлланилади. Бунда ҳар 10 кв.м. га 3-5 кг сўндирилган оҳак солиниши тавсия этилади.

Ернинг кислоталилик даражасини камайтириш учун оҳакли сувдан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунда 1 қисм майдаланган оҳакка 8-10 қисм сув қўшилади.

Экишдан 1-2 кун аввал тупроққа шу оҳакли сув қуйиб чиқилади. Тупроқни оҳаклаш тадбирини 3-4 йилда бир марта амалга оширилади.

Лавлаги, нўхот, карам, пиёз ва исмалоқ етиштириладиган тупроқларда бу юмушни бажариш жуда муҳим тадбир ҳисобланади.

Аммо картошка экиладиган ерга оҳак солиш мумкин эмас, чунки картошка тугунакларида чиришни келтириб чиқаради.