ЖАМИЯТ

СУДЪЯ ИШТИРОКИДАГИ МУЛОҚОТ. КУН ТАРТИБИДА-КОРРУПЦИЯ


23.08.2019   823

2017 йил 4 январдан Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни кучга киргани жамиятимиз ҳаётида муҳим воқеа бўлди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қабул қилинган мазкур қонун коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда муҳим ҳуқуқий асос яратди. Бу, давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг намоён бўлишига йўл қўймаслик, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг барча шаклларига нисбатан муросасиз муносабат қарор топади.

Андижон туманидаги 45-сонли умумий
ўрта таълим мактабида "Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар" мавзусидаги давра суҳбати ҳам шу масалага қаратилди. Унда жиноят ишлари бўйича Андижон туман судининг судьяси А. Кенжабаевнинг шу хусусдаги маърузаси тингланди. У ўз сўзида мазкур Қонунда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсатининг асосий принциплари ва йўналишлари мустаҳкамланганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Жиноят ишлари бўйича Андижон туман суди биносининг назорат постида фуқароларга ўқиш учун қулай жойга ишонч телефонларининг рақамлари акс этган баннерлар илингани ҳам коррупцияга қарши курашиш борасида қўйилган яна бир қадамдир”, -деди маърузачи.

Шундан сўнг у очиқ мулоқот иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарди.

Камроншох РАСУЛОВ,

Жиноят ишлари бўйича вилоят судининг судья ката ёрдамчиси.