Андижон 24

СУД ТИЗИМИГА АЛОҚАДОР МУРОЖААТЛАР САЙЁР ҚАБУЛДА КЎРИБ ЧИҚИЛДИ


27.07.2019   1202

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Избоскан туманидаги халқ қабулхонаси ҳамда Марҳамат қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида Олий суди раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров суд масалаларига оид мурожаатлар юзасидан сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича вилоят суди судья катта ёрдамчиси Комроншоҳ Расулов хабар бермоқда.

Унда жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлари бўйича вилоят судлари судьялари, фуқаролар иштирок этди.

Сайёр қабуллар давомида жами 82 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Шундан 14 нафарининг мурожаати қаноатлантирилиб, 9 таси жазодан шартли озод қилинди. Бир нафар фуқаро судлар томонидан адолатли қарор чиқарилгани учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, 55 нафар фуқаронинг мурожаати юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб. Тўққиз нафар фуқаронинг мурожаати эса назорат тартибида шикояти, яна 3 нафариники эса аризаси қабул қилинди.

Йўналишлар кесимида мурожаатларнинг 32 таси жиноят, 29 таси фуқаролик, 18 таси маъмурий, 2 таси иқтисодий ҳамда 1 таси ҳарбий судлар томонидан ўрганиб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман суди томонидан 2019 йил
26 июль куни Шоядбек Маннабаевга оид жиноят иши кўриб чиқилиб,Ш.Маннабаев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддасининг
2-қисми “Е” банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди.

Бундан ташқари қабуллар давомида Олтинкўл ва Марҳамат туманлари ички ишлар бўлимлари пробация гурухлари томонидан маҳкумлар Абдулла Товолдиев, Азизбек Қурбонов, Соибжон Расулов, Абдумутал Исақов, Ўткирбек Зокиров ва Абдурахмон Абдуллаевларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 73-моддаси тартибида судга тақдимнома киритилди. Унга асосан жиноят ишлари бўйича Олтинкўл ва Марҳамат туманлар судлари раислари Муроджон Мамадиев ва Жаҳонгир Якубхўжаевлар ишларни кўриб чиқиб, маҳкумларни тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси муддатидан илгари шартли равишда озод этдилар.

Сайёр қабул давомида турли сабабларга кўра, ажрашиб яшаётган 45 нафардан зиёд эр-хотин ва уларни оила аъзолари билан Жиноят ишлари бўйича вилоят суди раисининг ўринбосари Адҳамжон Мирзаев, Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси Жасуриддин Абдусатторов, вилоят Маъмурий суди раиси Отабек Мирзамаҳмудовлар очиқ мулоқот ўтказишди. Учрашув мобайнида иштирокчиларга «Фарзанд омонат», “Ота”, “Мехрибонлик уйидагилар” ҳамда “Аёллар қамоқхонаси” номли видеофильмлар намойиш этилди.

Бунинг натижасида 13 нафар ажрашиб яшаётган эр-хотин яраштирилиб, уларни оиласи тикланди.

Олий суд раиси ўринбосари томонидан ярашган эр-хотинларнинг оилаларига турли хилдаги бадиий китоблар совға қилинди.