Андижон 24

СУД ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИНИ ЁРИТГАН ФАОЛ ЖУРНАЛИСТЛАР ТАҚДИРЛАНДИ. УЛАР ҚАТОРИДА AUZ.UZ МУХБИРЛАРИ ҲАМ БОР


27.06.2019   4750

АНДИЖОН (Аuz.uz). Жиноят ишлари бўйича вилоят судида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан суд тизими билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиб келаётган ва одил судловни амалга ошириш борасида кенг ёритишдаги ҳамкорлиги учун бир гуруҳ журналист ва блогерларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Бу ҳақда auz.uz мухбири хабарбермоқда.

Тадбирда вилоят суди раиси ўринбосари Адҳамжон Мирзаев соҳа ходимларини байрам билан қутлар экан, юртимиз оммавий ахборот воситалари фаолиятини ривожлантиришнинг халқаро андозаларга тўла мос келадиган мустаҳкам қонунчилик базаси шаклланганлигини, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ўнга яқин қонунчилик ҳужжати оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва либераллаштириш, уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб келаётганини таъкидлади.

Шунингдек, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда матбуотда эълон қилинаётган чиқишларнинг ўрни катталигини қайд этди ва ўз миннатдорлигини билдирди.

Тадбир сўнгида журналистларга вилоят суди раисининг Ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Улар қаторида “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари бош муҳаррири Саидаҳмад Шукуров,auz.uz мухбирлари Муроджон Тўхтаназаров, Рустамжон Эшонов, Умиджон Мамарасуловлар ҳам бор