ЖАМИЯТ

Суд-ҳуқуқ тизими ва жамоатчилик


02.07.2018   1547

Мамлакатимизда ҳуқуқий–демократик жамият барпо этиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, мазкур жараёнда жамоатчиликнинг иштирокини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш алоҳида аҳамият касб этади. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгашида жиноят ишлари бўйича вилоят суди билан ҳамкорликда “Суд-ҳуқуқ тизиминиянги босқичга кўтаришда жамоатчиликнинг ўрни ва роли” мавзусида ўтказилган давроа суҳбати айни шу мавзуга бағишланди. Унда партия фаоллари билан бирга маҳаллий кенгаш депутаталари. Ўзбекистон судялар ассоциацияси ҳудудий бўлими масъул ходимлари ва судълар иштирок этди.

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш “адолатчилар”нинг сайловолди дастурида белгиланган асосий вазифалардан бири. Шундан келиб чиқиб, қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартишларни кенг жамоатчиликка етказиш вафуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш уларнингфаолиятида кенг ўрин эгаллайди. Давра суҳбатида таъкидланганидек, суд идораларининг жамоат ташкилотлари, хусусан, сиёсий партияларбилан ҳамкорлигини кучайтириш мақсадга мувофиқдир. Бу айни вақтда судлов жараёнида адолат принципларига амал қилиниши, жамоатчиликнинг иштироки ва ролини янада оширишга хизмат қилади.

- Чиндан ҳам суд-ҳуқуқ тизимини янги босқичга кўтаришда жамоатчиликнинг иштироки мухим аҳамият касб этади,-дейди жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди раиси Шавкатбек Шодмонов ,- Бугунги тадбир айни шу мақсадга қаратилгани билан эътиборли. Ҳуқуқий тарғибот йўлида биргаликда ишлашни режалаштириб олдик. Партия электорати билан чекланмай жамоатчилик орасига кириб бориб, қонунчилигимиз ва фуқароларнинг ҳуқуқлари юзасидан тушунтириш ишларини олиб борамиз.Бу айни вақтда “адолатчилар”нингжамиятдаги ўрнини янада оширади.

Иштирокчилар мавзу юзасидан маърузаларни тингладилар. Уларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Рустамжон ЭШОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаоли.