Андижон 24

СУД ХОДИМЛАРИ УЧУН МАХСУС СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


20.04.2019   1067

Жиноят ишлари бўйича вилоят судида суд аппарати ходимлари иштирокида жиноят ишларида ва материалларда аппелация ва кассация инстанцияларига расмийлаштириш юзасидан ўқув семинари ўтказилди. Бу ҳақда вилоят суди судья катта ёрдамчиси Комроншоҳ Расулов хабар бермоқда.

Семинарда қатнашчиларга жорий йилнинг 29 март куни бўлиб ўтган жиноят ишлари бўйич вилоят судининг тезкор йиғилишида тасдиқланган лойиҳа ва уни қандай амалга ошириш ҳақида тушунчалар берилди.

Лойиҳа раҳбари, жиноят ишлари бўйича вилоят судининг раиси Воҳид Назаровнинг айтишича, лойиҳанинг асосий мақсади судлар ҳамда суд аппарати ҳодимларининг эътибори апелляция, кассация инстанцияси жиноят процесси иштирокчиларига уларнинг иши юқори инстанция судида қайта кўрилишига бўлган ҳуқуқлари таъминланишига қаратилган.

Мазкур методик тавсиялар суд амалиётида ишларни бир тахлитда ва тўғри расмийлаштирилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 551, 56-боблари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги “Судлар томонидан жиноят ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”ги қарорига асосланиб ишлаб чиқилган.

Семинарда мавзуга доир маърузалар тингланди. Шунингдек, ҳужжатлар билан ишлашда йўл қўйилаётган камчиликлар таҳлили қилиниб, тушунтиришлар берилди.