Андижон 24

СУБСИДИЯЛАР НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ РАВНАҚИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ


28.05.2019   2887

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Пахтаобод туманида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595-сонли қарори доирасида туманимизда 2019 йилда жами 30 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилиши режалаштирилган. Ҳозирда 7 та оилавий нодавлат таълим муассасасида 175 нафар тарбияланувчи таълим-тарбия олиб келмоқда. Мазкур муассасаларга давлат бюджетидан жами 94.622.0 минг сўм маблағ ажратилди. Ушбу субсидиялар тарбиячи ва ёрдамчи хизматларига тегишли тоифа бўйича қисқа муддатли ёки 9-соатлик давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган меҳнатга тўланадиган ҳаққа тенг шартларда ва ҳажмларда иш ҳақи тўлаш; давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган нормативлар бўйича овқатланиш, юмшоқ жиҳоз, анжомлар ва дори-дармонларга ажратилаётган миқдорларда харажатларни қоплаш мақсадида берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 378-сонли қарори асосида туманимизда 2019 йил давомида 4 та давлат хусусий шерикчилик мактабгача таълим муассасасидан 2 таси ўз фаолиятини май ойидан бошлади. Ушбу таълим муассасаларида 225 нафар бола тарбияланиб, камол топяпти.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 7 ноябрдаги № ДС/12-07-34/4594 сонли ҳамда Мактабгача таълим вазирлигини № 03-04/1-1632 сонли келишув хатлари асосида 1 нафар тарбияланувчига 110579 сўм субсидия ажратилиши белгилаб кўйилган. Шунга кўра, туманимизда ўз фаолиятини бошлаган давлат-хусусий шерикчилик мактабгача таълим муассасаларига субсидиялар белгиланган тартибда ажратишрежалаштирилмоқда.

О. РАСУЛОВ,

Пахтаобод тумани молия

бўлими мудири.