Андижон 24

«СПУТНИК V» ВАКЦИНАСИ ХАВФСИЗМИ?


08.07.2021   699

Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси хавфсиз ва самарали, аммо вакцинадан фойдалангандан сўнг юзага келиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар ҳақида ҳали ҳам саволлар кўп. Бу ҳақда нуфузли Nature журналида чоп этилган мақолада батафсил маълум қилинган.

Британиянинг Nature журнали “Спутник вакцинасининг хавфсиз ва самарали эканлигиданкўплаб далиллар гувоҳлик беради” сарлавҳаси остида мақола чоп этди. Материал — бу таҳлил, аммо экспертлар томонидан кўриб чиқилган илмий мақола эмас.

Материал муаллифи, журналист Бьянка Ноградининг сўзларига кўра, препаратни турли мамлакатларда ишлатилаётгани тўғрисидаги маълумотлар унинг самарадорлиги ва хавфсизлигидан дарак беради. Аммо вакцина ҳали Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва Европа тиббиёт агентлиги томонидан тасдиқланмаган (ЕТA).

Муаллиф “Спутник V”нинг дунёга тарқалиши унинг самарадорлиги ҳақидаги дастлабки шубҳалар ва камдан-кам учрайдиган ножўя таъсирлар тўғрисида маълумотларнинг етарли эмаслиги сабаб секинлашганини қайд этади.

Материалда Россияда препарат синовларнинг биринчи ва иккинчи босқичи натижалари эълон қилинишидан бир ой олдин рўйхатдан ўтказилгани, эрта эмлаш синовларининг хом натижалари ҳақида сўз борган.

Шунинг учун “Спутник V” ҳали ҳам ЖССТ ва ЕТA томонидан тасдиқланмаган, бу унинг чет элда қўлланилишини чеклайди. Нашр саволларига жавоб берган мутахассисларнинг таъкидлашича, ишончсизликнинг яна бир сабаби Россияда вакцинанинг ножўя таъсирларини кузатиш сифатига оид хавотирдир. ЖССТ аввалроқ Гамалея марказидан қўшимча маълумотларни сўраган ва Россиянинг вакциналар ишлаб чиқариш қувватларини текширишда давом этмоқда.

Мақола муаллифининг таъкидлашича, кейинроқ синов натижалари тўғрисидаги маълумотлар пайдо бўлиши билан вакцинанинг самарадорлиги тўғрисидаги шубҳалар йўқ қилинди. Биринчи навбатда, синовларнинг биринчи, иккинчи ва учинчи босқичлари натижалари, кейин эса самарадорлик тўғрисида бошқа мамлакатларда олиб борилган тадқиқотлар давомида олинган маълумотлар нашр этилди.

Маълумотларга кўра, Бирлашган Aраб Aмирликлари (БAA) Соғлиқни сақлаш вазирлиги 81 минг кишида икки дозали препаратни қўллаш орқали унинг самарадорлигини текширди. Россия вакцинасининг самарадорлиги кўрсаткичлари COVID-19нинг олдини олишда 97,8 фоизни, оғир касалликларнинг олдини олишда 100 фоизни ташкил этди.

Aргентина Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янги маълумотлари ҳам “Спутник-V”нинг хавфсизлигини тасдиқлади. Бунга эмлаш хавфсизлигини назорат қилиш агентлигининг 12-ҳисоботи ҳам далолат беради.

Хабарда айтилишича, “Спутник-V” ушбу мамлакатда энг оммабоп дори. Россия вакцинасининг 6,9 миллион дозаси Aргентинада аллақачон ишлатилган. Агентлик ҳисоботида эмлангандан сўнг юзага келадиган ножўя таъсирлар маълум қилинган. Бу ерда инъекция билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган ҳолатларнинг барчаси ҳисобга олинган.

Таъкидланганидек, “Спутник-V”да эмлаш билан боғлиқ деб тахмин қилинадиган ножўя реакцияларнинг энг юқори даражаси - 100 минг дозада 580 та кузатилган. Аммо бу ножўя таъсирлар ҳар доим енгил аломатлар шаклида кузатилиб, биронта ўлим қайд этилмаган.

Агар фақат оғир оқибатлар, эмлашдан кейин касалхонага ётқизиш ҳолатлари ҳисобга олинадиган бўлса “Спутник V” 0,0027 фоиз ҳолатлар билан иккинчи ўринда туради.

Таъкидланишича, “Спутник V” билан эмлангандан сўнг энг кўп учрайдиган ножўя таъсирлар бош оғриғи, енгил иситма, умумий ҳолсизлик, инъекция жойидаги оғриқдир. Ушбу аломатлар барча ён таъсирларнинг 97 фоизини ташкил қилади.

Бундан ташқари, Aргентинада аёлларнинг Россия вакцинасининг ножўя таъсири ҳақида шикоят қилиши эҳтимоли кўпроқ эканлиги маълум бўлди. Бунинг сабаби шундаки, у ерда тиббиёт ходимлари биринчи навбатда эмланган ва уларнинг аксарияти аёллардир.

Мамлакатда фақат иккита тромбоз касаллиги кузатилган, аммо у ҳам вакцина билан боғлиқлиги тўғрисида ҳеч қандай далил йўқ эди. Тромбознинг аниқланган иккинчи ҳолатидан сўнг яна олти миллион эмлаш ўтказилди ва у бундай оқибатларга олиб келмади.

Манба: yuz.uz