Спорт

СПОРТ КУНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


06.07.2019   291

Боғишамолдаги “Боғи Бобур” миллий боғида “Мен спортни севаман” шиори остида оммавий спорт флешмоби бўлиб ўтди. Унда таълим - тарбия муассасаларида тарбияланаётган кичкинтойлар, таҳсил олаётган ўқувчи ва талабалар иштирок этдилар. Уларга спорт мураббийлари, катта ёшдагилар ҳам қўшилди.

Дастлаб, бадантарбия машқлари бажарилди. Шундан сўнг вилоятимиз “ташриф қоғози” ҳисобланган машҳур куй садолари остида Андижон давлат тиббиёт институтининг “Андижон полкаси” жамоаси солисти ҳаракатлари ортидан юзлаб спортсеварлар рақсга тушдилар.

Тадбир якунида осмонга тинчлик элчилари бўлган кабутурлар учирилди.