Спорт

СПОРТ ФАОЛЛИККА УНДАЙДИ


19.06.2019   785

Спорт билан шуғулланиш орқали соғликни мустаҳкамлаш энг фойдали усулдир. Ҳаракатланган инсондан дард арийди. Андижон шаҳридаги маҳаллаларнинг мутахассислари спорт билан машғул бўлиш бўйича ташаббусга ўзларининг амалий ишлари билан жавоб беришга ҳаракат қилмоқдалар.

Хотин - қизлар билан ишлаш, оилаларда маънавий ва аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар ҳудудларида спорт тарғиботини олиб бориш билан бирга ўзлари ҳам спорт билан шуғулланишга киришдилар. Бўш вақтларини фойдали машғулотларга бағишлаб, оммавий тарзда гимнастика ва спортнинг бошқа турлари билан машғул бўлмоқдалар.

Касалликни даволагандан кўра, олдини олган маъқул. Бунда спорт билан шуғулланиш, ҳаракатланиш муҳим аҳамиятга эга. Қон айланишини яхшилашдан бошлаб, кайфиятни кўтаришгача хизмат қиладиган жисмоний машқлар инсонга тетиклик бахш этади. Маҳалла мутахассислари ўз ҳудудларида хотин-қизларни ҳам бадантарбия машқларига жалб этиб, кунлик одатга айлантириш орқали аёлларни фаолликка ундамоқдалар.

Назирахон Раҳимова.