Эълон ва билдирувлар

Солиқчи кўмакчи: СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!


18.02.2021   1478

Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Жорий йилнинг 18 февралидан бошлаб, Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасида “Солиқчи-кўмакчи – налоговик-помощник” тамойили асосида малакали мутахассислардан иборат қўшилган қиймат солиғини ноқонуний ҳисобга олиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг фаолиятидаги бошқа муаммолар ечими юзасидан Ишчи гуруҳи тузилди.

Мазкур ишчи гуруҳи тадбиркорлик субъектларига ҚҚС билан боғлиқ масалалар, хусусан тўланиши керак бўлган солиқларни камайтириб кўрсатиш, ҚҚСни ноқонуний ҳисобга олиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг фаолиятидаги бошқа муаммолар ечими юзасидан маслаҳатлар беради.

Юзага келган барча муаммоли масалаларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан Сиз мутахассисларга вилоят давлат солиқ бошқармасига ташриф буюрган ҳолда ёки қуйида келтирилган телефон рақамларига қўнғироқ қилган ҳолда тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

Андижон вилояти ДСБ

Матбуот хизмати