ЖАМИЯТ

СОҲТА РУХСАТНОМА ЯСАГАН ВА УНДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲАЙДОВЧИГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ


05.04.2020   5864

Жорий йилнинг 2 апрель куни соат 16:40 ларда Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ инспектори Э.Юлдашев Андижон шаҳар, Машраб кўчаси, Лермонтов чорраҳасидаҳайдовчи 1999 й.т. С.Д. бошқарувида бўлган “Спарк” русумли 60 М 304 NA давлат рақам белгили транспорт воситасини тўхтатиб, автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатларини сўраган вақтида ҳайдовчи С.Д. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан берилганлигини айтиб, “Карантин Соvid-19” ёзувли 01/0000916 рақамли махсус рухсатномани кўрсатган. Суриштирув ишларига кўра, ушбу рухсатнома қалбакилаштирилиб тайёрланганлиги маълум бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан фуқаро С.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 228-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Манба: Muxbir Daliyev Uyda телеграмм канали.

https://t.me/muxbir1/5575