Андижон 24

СОҲИБҚИРОНГА ЭҲТИРОМ


09.04.2018   1508

Андижон шаҳридаги У. Тожибоев командирлик қилаётган ҳарбий қисмда буюк соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 682 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими, маъмурий ҳарбий сектор раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳарбий қисмда бобоколонимизнинг бюсти ўрнатилишида ўзига хос рамзий маъно борлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, шарқий ҳарбий округ қўмондони Лутфилло Бузруков, халқаро Амир Темур жамғармаси вакили Баҳриддин Усмонов Соҳибқироннинг ибратли ҳаёти, ҳарбий санъати ҳақида ғурур ва ифтиҳор билан гапирдилар.

Шундан сўнг Амур Темур бюсти тантанали очилди.

Ҳарбийлар, жамоат ташкилотларининг вакиллари ва ўқувчилар соҳибқирон ҳайкали пойига гуллар қўйдилар.

Ж. СОДИҚЖОНОВ.

А. ТОШМАТОВ олган суратлар.