Андижон 24

«СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН 5000 ҚАДАМ» (+ФОТО)


17.11.2020   2488

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остида юриш марафони ташкил этилди. Марафонда 2 мингдан ортиқ халқ таълими тизимидаги мутасаддилар, кўнгилли ўқитувчи ва ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Марафонда сўз олган Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек Миркамилов томонидан "Юртимизнинг жаннатмонанд заминини, мусаффо осмонини, халқимиз оқкўнгиллигию томирларимиздаги жўшқин қонимизни ўзида акс эттирган давлат рамзимизни доимо юксак марраларда хилпирашини тилаб, ўз соғлигига бефарқ бўлмай марафонда иштирок этиш истагини билдирган барча қатнашчиларга миннатдорчилик билдирилди".

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати