ЖАМИЯТ

«СОҒ БЎЛИШСИН, ДЕЯ ҲАМИША ДУО ҚИЛАМАН...»


26.06.2020   731

Жалақудуқ туманининг Жанубий Оламушук шаҳарчаси ўзининг сўлим табиати ва шифобахш ҳавоси билан бутун республикамизга маълум. Бу ердаги дам олиш масканининг тарърифи узоқ элларга таралган. Лекин гап ҳозир бу ҳақда эмас.

“Жалақудуқтумангаз” филиали ходимлари Ойим қишлоғидан то Ёрқишлоққача, машҳур Савай ерларидан Тешиктош қирлари бўйларида яшовчи аҳолига суюлтирилган газ етказиб берар экан бу шаҳарча одамларини ҳам унутишмайди. Бу гапни эса бизга Жанубий Оламушукнинг “Бирлашган” маҳалла фуқаролар йиғини “Умид” ва “Савоб” кўчаларида истиқомат қилувчи истеъмолчилар таъкидлашди.

“Маҳалламизга узоғи 40 кунда, одатда 30-35 кун оралиғида газ келади,-дейди маҳалла фаолларидан бири Олимжон Аҳмедов. Илгарилари, баллонларни йиғиб, бориб, тўлдириб олиб келгунча кутардик. Мана “айланма” усул бўлганидан бери қийинчилик йўқ. 3-4 сафардан бери ҳатто тортиб ҳам беришяпти0. Оилаларимиз хурсанд...”

400 хонадонли “Бирлашган” МФЙда 600 га яқин истеъмолчи мавжуд. Маҳаллада бир жойга йиғиб олиш одатларига чек қўйилган. Маҳалла аҳли суюлтирилган газ келишини билгани учун, белгиланган санада ўз баллонларини дарвозалари олдига олиб чиқиб қўйишни одат қилибдилар. Тўғрида, тартиб бор жойда барака бўлади ва ишдаги унум ҳам кўринади.

“-Ёшим икки кам саксонда болам, дейди момолардан бири. Ҳар сафар, барака топгурлар уйимгача олиб кириб, ўзларини қулоқларини бураб, ўрнатиб беришади. Тарозисини ҳам кўтариб киришади. Аввал тортиб, килограмини менга кўрсатишиб, кейин ўрнатишади, уйингга барака ўғилгурлар. Соғ бўлишсин, дея ҳамиша дуо қиламан бу йигитларни.”

Жорий йил бошидан бери филиал ходимлари томонидан истеъмолчиларга 1500 тоннадан зиёд суюлтирилган газ етказиб берилди. Жалақудуқ туманида бир қишлоқ билан иккинчи аҳоли пункти орасидаги масофа узоқ бўлганлиги учун ҳам иш ташкил этиш бирмунча оғирроқ кечади. “Жалақудуқтумангаз” филиали ходимлари эса ҳозирча буни уддасидан чиқишмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ матбуот хизмати