Хорижда

SMS даври тугадими? АҚШ операторлари унинг ўрнига RCSни жорий этишга киришди


13.11.2019   274

АҚШнинг тўрт уяли алоқа оператори — «AT&T», «Verizon», «T-Mobile» ҳамда «Sprint» матнли хабарларни жўнатишнинг янги сервиси — Cross-Carrier Messaging Initiative (CCMI) қўшма корхонасини тузишга келишиб олди. «Вести» хабар беришича, янги компаниянинг Rich Communication Services (RCS) стандарти SMS хизматининг ўрнини эгаллайди.

RCS стандарти 2007 йилдаёқ ишлаб чиқилган бўлишига қарамай, операторлар ўртасидаги келишмовчилик сабаб, жорий этилиши ортга сурилиб келаётганди. Уни SMS ва MMSнинг бойитилган гибриди сифатида кўриш мумкин. Биринчидан, RCS-хабар албатта манзилга етиб боради. Хабар Wi-Fi воситасида етиб бормаса, оддий уяли алоқа тармоғи орқали ҳам жўнатилаверади. Бу ҳам тугмали, ҳам сенсорли телефонлар учун бирдек қулай.

Иккинчидан, бу турдаги хабар ҳозирги чатларга хос барча функциялар билан бойитилган. Унга юқори сифатли суратлар қўшилган медиаконтентни қўшиб жўнатса бўлади, фойдаланувчи эса ўзи юборган хабарни суҳбатдоши ўқиётганини индикатор орқали билиб олади.