Андижон 24

Сиз ёлғиз эмассиз! «Ижтимоий такси»лар савоб йўлида


03.08.2018   2117

Давлатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Андижон туманида “Сиз ёлғиз эмассиз!” шиори остида акция ташкил этилди. Эрталабда 150 нафар якка ёлғиз яшовчилар ва имконияти чекланган юртдошларимизнинг хонадонларига “Ижтимоий такси”лар кириб борди. Андижон шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб қилинган сайрдан сўнг ўтказилгантиббий кўрик уларнинг саломатликларини мустаҳкамлашга қаратилди. 24 нафарига дастлабки муолажалар кўрсатилди.

Тадбир иштирокчилариБоғи Бобур дам олиш масканида жам бўлдилар. Байрамона дастурхон атрофида инсон омили, қадри ва инсонийлик хусусида сўз борди. Бугун кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш долзарб вқазифалардан бирига айлангани эътироф этилди.

- Бундай тадбирлар юртдошларимизни давлатимизни бугунги сиёсатини қўллаб-қувватлашга, амалга оширилаётган ислохотларда фаол иштирок этишга бошламоқда,- дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон туман кенгаши фаоли Юлдузхон Бозорова,-Бугунги тадбир доирасида тиббиётчилар томонидан “Саломатлигимиз ўз қўлимизда” шиори остида ташкил этилган соғломлаштириш ишлари кўпчиликка мақул бўлди. Тиббий маданиятни юксалтиришга қаратилган суҳбатларда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган қатор саволларга жавоб олдилар.

Хайрли тадбирга тадбиркорлар ҳам бош бўлдилар. Уларнинг ўз маҳсулотларидан тайёрлаган совғалари тарқатилганда кўзлар қувончдан ёшланди. Меҳр-оқибат, ғамхўрлик ва эътибор дилларни бир бирига боғлади.

Муҳаббат Отамирзаева,

Рустамжон Эшонов олган суратлар.