ЖАМИЯТ

СИЗ КАСАЛЛИКДАН ҚАНДАЙ САҚЛАНЯПСИЗ?


02.04.2020   1797

Коронавирус пандемияси кун мавзусига айланди. Касалликдан сақланиш хақида қанча гапирилмасин, айрим фуқароларнинг шахсий гигиена қоидаларига амал қилмаётганидан кўз юмиш қийин. Шу сабаб Андижон туманидаги Роввот қишлоқ оилавий поликлиникаси шифокорлари хонадонларга кириб бориб, фуқароларга касалликдан қандай сақланяпсиз, дея мурожаат қилдилар.

Қувонарлиси, аксарият юртдошларимиз коронавирусдан сақланиш асосан гигиенага боғлиқлиги, касалликдан сақланиш учун яшаш хонадонидан ташқарига чиқмаётганликларини билдирдилар. Шу оддий тартибга амал қилмай, ўз саломатлигини хавф остида қўяётганларназоратга олиниб, керакли тушунчалар берилди.

-Аслида шахсий гигиенаниоиладан бошлашимиз лозим,-дейди шифокор Зарифахон Ёқубова.-Бу борада оналаримиз фарзандларига намуна бўлишлари керак. Бола оиласида ўрганган тартибга амал қилади. Айниқса, коронаирусдан сақланишда бу катта аҳамиятга эга.

Биринчи ўрганиш кунида ҳар бир патронаж ҳамшира 10 тадан хонадонда бўлиб, тозалик ва гигиена талаблари, инсон саломатлиги ва тиббий маданият хусусида тушунча берди.Натижада анашу оилалардасоғлом ҳаёт бошланди.

Савол туғилади: сиз касалликдан қандай сақланяпсиз? Шахсий гигиена қоидаларига амал қиляпсизми?

Акбаржон НАЗАРОВ.