Хорижда

Синса яна аслига қайтаверади


15.12.2017   426

Японияда синиб қолгудай бўлса, ўзини қайтадан тиклайдиган, экологик жиҳатдан талабга мос келадиган ойна яратилди. Синтетик полимер материалидан тайёрланган мазкур маҳсулот дастлабки ҳолатига келиши учун кўп вақт кетмайди.

“Умрбоқий ойна”ни яратган Токио университетининг бир гуруҳ мутахассислари “бундай мўъжиза” водород боғламаси эффекти туфайли юзага келишини, полиметр материалнинг молекулалари бўлиниб кетган тақдирда ҳам дастлабки ҳолатига қайтишга ҳаракат қилишини билдиришмоқда. Уларнинг айтишича, хонада шароитида синган ойна қисмларини бир-бирига уланиши учун саноқли дақиқа кифоя. Майдаланиб кетган ойнани тикланиши учун эса бир соатдан олти соатгача вақт кетиши мумкин, деб хабар берадиNHK телеканали.