Хорижда

Шоҳона арча хизматга шайланяпти


15.12.2017   517

Янги йил байрами муносабати билан Кремлнинг Собор майдонига ўрнатиладиган Россиянинг бош арчасини бугун Москва вилоятидаги ўрмон хўжалигида кесилиши маълум қилинди, дея хабар тарқатди РИА Новости.

“Дарахт 90 ёш атрофида, баландлиги - 27 метр, тана айланаси – 60 см, қуйи шохлари ўрами -10 метрдан иборат”лиги айтилмоқда. Арчани якшанба куни пойтахтга келтириш кўзда тутилган.

Айтиш жоизки, “Кремль арчаси” РФ президентининг Ишлар бошқармаси раҳбарияти бошчилигидаги махсус федерал комиссия томонидан танлаб олинади. Бош арчага қўйиладиган талаблар анча жиддий: у тик ва пирамидасимон қоматга эга, синган ёки қуриган шохлари йўқ, шунингдек, бир текисда игнабаргли, унга бориш йўли қулай бўлиши керак.