ЖАМИЯТ

Шохсупа сари қадам


12.06.2019   1838

ДХХ Чегара қўшинларига қарашли 9228-сонли ҳарбий қисмда хизмат қилаётган Вохиджон Насриддинов спортда эришаётганган ютуқлари ва намунали хулқи билан ҳамкасблари орасида ажралиб туради.

Ушбу сахифамизда таърифланаётган Вохиджоннинг бўйнига яна икки медал тақилди. Вохиджон ҳам шарафли ҳам машаққатли касб ҳисобланган ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилиш билан бир қаторда, спортнинг қўл жанги тури билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. У мақсадга эришиш йўлида ҳар қандай машаққат ва қийинчиликларни сабот билан енгиб, яна ғолиблик шохсупасига кўтарилди. Унинг мақсади дунё халқлари ўртасида Ўзбекистон байроғини баланд кўтариб, мадхиямизни куйлатиш. Биз муштарийлар Вохиджоннинг мақсад сари интилаётганига сахифалар орқали гувох бўлмоқдамиз. Сўзимнинг исботи сифатида Вохиджоннинг Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган мусобақаларда ғолибликни қўлга киритаётганлиги ҳамда 2018 йилнинг ёз ойларида Россия Федерациясида 8 та давлатдан 22 жамоа иштирокида бўлиб ўтган халқаро турнирда 3 ўринни эгаллаганлиги, жорий йилнинг май ойида Россия Федерациясининг Москва шаҳрида 7 та давлатдан 34 жамоа иштирокида бўлиб ўтган 26-халқаро турнирда фуқаролар ўртасида 3 ўринни, ҳарбийлар ўртасида эса 2 ўринни қўлга киритганлигини айтишим мумкин.

Хизматда ҳам спортда бўлгани каби ўз ўрнини топа олган қахрамонимиз дўстлари ва хизматдошларига наъмуна бўлиб келмоқда.

Биз Вохиджондан навбатдаги мусобақаларда фахрли 1 ўринни қўлга киритишини ва мақсадига эришишини кутуб қоламиз.

Ҳ. УМАРОВ,

ДХХ чегара қўшинлари офицери катта лейтенант